Узбек O'zbek
«Бавария» Бэйлни ижарага олмоқчи
Сешанба, 06 Август
3377

«Бавария» ҳануз «Реал» вингери Гарет Бэйлга қизиқишини йўқотмаган.

AS'нинг ёзишича, уэльслик футболчи ёз охиригача «қаймоқранглилар» сафини тарк этмаса, Мюнхен клуби уни ижарага олишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Германия ва Испанияда трансфер ойнаси 2 сентябрда ёпилади.

Бунгача 30 ёшли футболчининг агенти мижозини ижара асосида кетишини инкор этганди.

Аввалроқ эса Бэйлнинг Хитой клубига трансфери амалга ошмай қолганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз