Узбек O'zbek
«Барселона» Видаль масаласидаги позициясини ўзгартирди
Сешанба, 06 Август
5342

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видалнинг «Интер»га ўтиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Аввалроқ клублар ўртасидаги музокараларда муаммолар келиб чиққан эди.

FC Inter News хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбариятининг 32 ёшли футболчига нисбатан муносабати ўзгарган. Клуб эндиликда уни «нерадзурри»га ижара асосида қўйиб юборишга рози.

Аввалроқ бош мураббий Эрнесто Вальверде жамоада марказий яримҳимоячилар кўплиги масаласига тўхталиб, Видалнинг келажаги савол остида қолдирган эди.

«Яримҳимоя чизиғида етарлича кўп футболчилар бор. Қандай йўл тутиш масаласини кўрамиз, қандайдир сотувлар ёки харидлар бўлиш-бўлмаслигини билмайман.

Видалнинг келажаги? Бу мавсумда рақобат кучаяди», – деганди Вальверде.

Ўз навбатида Артуронинг ўзи ҳам «Ювентус»даги собиқ устози, ҳозир «Интер»ни бошқараётган Антонио Конте қўл остида ўйнашни хоҳлаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз