Узбек O'zbek
«Арсенал» Лоран Косельни билан хайрлашди. У фаолиятини Францияда давом эттиради
Сешанба, 06 Август
1507

Франциялик ҳимоячи Лоран Косельнининг «Арсенал»даги 9 йиллик фаолияти якунига етди. У ватанига қайтди ва «Бордо» билан шартнома имзолаб, кейинги мавсум Европа лигасида қатнашиш имкониятини сақлаб қолди.

 «Трансфер шартлари масаласида келишувга эришганимиздан сўнг унинг «Бордо»га ўтишига рухсат беришга қарор қилдик.

Лоранга клубимиз ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгусидаги фаолиятига омад тилаймиз», – дейилади «тўпчилар» матбуот хизмати хабарида.

«Арсенал» жамоа сардорининг кетиши муносабати билан унинг жамоадаги фаолиятига бағишланган қисқа видео ҳам тақдим этган.

Косельнининг Лондон клуби билан шартномаси тугашига бир йил қолганди. ОАВ маълумотига кўра, трансфер 5 млн евро эвазига амалга ошган.

Аввалроқ ҳимоячи ўзини текинга қўйиб юборишларини сўраб, «Арсенал»нинг АҚШ турнесига боришдан бош тортган эди. Хабарларга қараганда, клубнинг у билан хайрлашиш режаси бўлмаган, аммо Лоран таклиф этилган янги шартнома лойиҳасига кўнмаган.

Якунда «Бордо» Косельнини қўлга киритиш учун рақобатда «Ренн» клубидан устун келган.

Эндиликда «Арсенал» пайшанба кунигача – трансфер ойнаси ёпилгунча бошқа марказий ҳимоячи сотиб олишга уринади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз