Узбек O'zbek
«Ювентус» трансферга қўйган Дибалада янги вариант пайдо бўлди
Душанба, 05 Август
9221

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала «ПСЖ» футболчисига айланиши мумкин, деб ёзади Goal.

Хабарга кўра, парижликлар ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Неймар ўрнига номзод футболчи қидиришяпти. Номзодлардан бири сифатида Дибала кўрсатилмоқда.

Аввалроқ 25 ёшли аргентиналикнинг «МЮ»га трансфери амалга ошмаслиги маълум бўлганди. Бундан олдин эса «Ювентус» Пауло трансферга қўйилганини тасдиқлаган.

Маълумот учун, 10-рақам эгаси Турин клубида 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда 42 ўйинда қатнашиб, 10та гол ва 5та голли узатмани ҳисобига ёзиб қўйган. Шартномаси 2022 йилг ёзига қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз