Узбек O'zbek
Вальверде «Барселона»да марказий яримҳимоячилар кўплиги масаласига тўхталди
Душанба, 05 Август
5439

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоанинг марказий яримҳимоячиларидан бири клубни тарк этиши мумкинлигини истисно этмади.

«Яримҳимоя чизиғида етарлича кўп футболчилар бор. Қандай йўл тутиш масаласини кўрамиз, қандайдир сотувлар ёки харидлар бўлиш-бўлмаслигини билмайман.

Видалнинг келажаги? Бу мавсумда рақобат кучаяди», – деган Вальвердедан иқтибос келтирди Goal.

Бунга қадар «кўк-анорранглилар» Иван Ракитич ёки Артуро Видаль билан хайрлашиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, «кўк-анорранглилар» 7 ва 10 август кунлари Флорида ва Мичиган штатларида «Наполи» билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. 16 август куни эса Примеранинг илк турида «Атлетик» меҳмони бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз