Узбек O'zbek
Сане «Бавария»га ўтмоқда. France Football трансфер тафсилотларини очиқлади
Душанба, 05 Август
4686

«Манчестер Сити»нинг қанот ҳужумчиси Лерой Сане «Бавария»га ўтишга яқин, деб хабар тарқатди France Football.

Манбада айтилишича, трансфер иши ижобий якун топиш арафасида. Унга кўра, Мюнхен клуби Сане учун 110 млн евро тўлаб, у билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Бу хабар тасдиқланган тақдирда Лерой Бундеслига тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланади.

Шунингдек, 23 ёшли немис Германия чемпионининг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши ҳам айтиляпти. Унинг маоши солиқ тўловларини ҳам қўшганда йилига 18 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Ҳозир «Бавария»да энг кўп иш ҳақи оладиган футболчи – Роберт Левандовскига йилига 16 млн евро тўланади.

Қўшимча қилинишича, Лерой Сане узоқ йиллар Арьен Роббенга тегишли бўлиб келган 9-рақамни олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз