Узбек O'zbek
Месси: «Жамоа ва мураббийларга ишонаман, биз яна барча совринлар учун курашамиз»
Душанба, 05 Август
2821

Ҳар йили август ойида ўтказиладиган Жоан Гампер соврини учун ўйинда «Барселона» «Арсенал»ни мағлубиятга учратди – 2:1. «Камп Ноу»да ўтган ўйиндан кейин мезбонлар сардори Лионель Месси бошланаётган мавсум борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўтган мавсумдан кейин ҳозир нимадир дейиш қийин. Ҳеч нарсадан афсус қилмаяпман. Ўтган мавсум аввалида нима деган бўлсам, яна такрорлашим мумкин. Бу жамоага, бу йигитларга ва бу мураббийлар штабига ишонаман. Биргаликда биз яна барча совринлар учун курашишимизга шубҳам йўқ.

Ўтган мавсумда рўй берган воқеалардан ранжидик... Биз охирги 11 йилда 8-марта Ла Лигада ғолиб чиқдик. Бу ҳар қандай бошқа клуб учун қойилмақом натижа бўлган бўларди. «Барса» доим барча совринлар учун курашади, бу йил ҳам истисно эмас. Бизни аввалгидек қўллаб-қувватлашда давом этасизлар, деган умиддаман», – дея Мессининг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

Маълумот учун, «кўк-анорранглилар» 7 ва 10 август кунлари Флорида ва Мичиган штатларида «Наполи» билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. 16 август куни эса Примеранинг илк турида «Атлетик» меҳмони бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз