Узбек O'zbek
Коутиньо «Арсенал»га ўтишни хоҳламаяпти
Душанба, 05 Август
3889

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо ижара асосида «Арсенал»га ўтиш истагида эмас. Mundo Deportivo'нинг ёзишича, бразилиялик футболчи Каталонияда қолмоқчи ва асосий таркибга лойиқлигини исботламоқчи.

Бунгача «Барселона» Коутиньони 120 млн евро сотмоқчилиги айтилганди. Сўнг нархни 100 миллионгача пасайтирганди. Сўнгги хабарларда эса «кўк-анорранглилар» хавбекни 25-30 млн евро эвазига ижара асосида қўйиб юборишга розилиги ҳам ёзилганди.

Сўнгги мавсумда Коутиньо клублар миқёсидаги барча турнирлар доирасида 54та ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг «Барселона» билан шартномаси 2023 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз