Узбек O'zbek
«Биз шунчаки кузатувчимиз». «Барселона» вице-президенти Неймар трансфери ҳақида гапирди
Душанба, 05 Август
10846

«Барселона» вице-президенти Хорди Кардонер бразилиялик ҳужумчи Неймар «ПСЖ»дан Каталонияга қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

«Президент айтганидек, Неймар трансфери масаласи ҳозир кўриб чиқилмаяпти. Ҳаммаси мураккаб. Биз шунчаки кузатувчимиз.

У ўзини Парижда бахтли ҳис этмаётганидан хабаримиз бор, лекин буни айнан ўша ернинг ўзида ҳал қилиш керак.

«ПСЖ» вакиллари билан Неймар ҳақида гаплашганимиз йўқ. Икки клуб бир-бирини жуда ҳурмат қилади. Агар Неймар номзодини қачондир кўриб чиқадиган бўлсак, ўшанда гаплашиб оламиз. Ҳозир бу – истисно», – деди Кардонер TV3`га берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз