Узбек O'zbek
«Зенит» қўшимча дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Якшанба, 04 Август
5612

Россия Премьер-лигасининг 4-турида «Зенит» «Краснодар»ни қабул қилди. Санкт-Петербургдаги «Газпром Арена» стадионида кечган ўйинда дуранг қайд этилди - 1:1.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида «Зенит» ҳимоячиси Дуглас Сантос тўпни ўз жамоаси дарвозасига йўллаб қўйди. Мезбонлар ҳужумчиси Артём Дзюба 91-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, уни Сардор Озмун голли пас билан таъминлади.

Бу амалдаги чемпион - питерликлар жамоасининг янги мавсумда илк марта очко йўқотиши бўлди. Аввалги уч турда Сергей Семак шогирдлари «Тамбов» (2:1), «Сочи» (2:0) ва «Оренбург» (2:0) клубларини мағлуб этганди. «Краснодар» эса «Сочи» (3:0) ва «Уфа»ни (3:2) енгиб, «Ахмат»га (0:1) ютқазган эди.

Эндиликда «Зенит» очколари сонини 10тага етказиб, Премьер-лига турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда, «Краснодар» 7 очко билан бешинчи ўринни банд этган.

Россия чемпионати, 4-тур
Зенит – Краснодар 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар
: 0:1 – 80, автогол Дуглас Сантос, 1:1 – 90 Дзюба.
Зенит – Лунев, Жирков (Кузяев, 86), Иванович, Ракицкий, Дуглас Сантос, Сутормин (Малком, 72), Барриос, Оздоев, Дриусси (Ерохин, 69), Азмун, Дзюба.
Краснодар – Сафонов, Петров (Стоцкий, 78), Мартинович, Спайич, Рамирес, Ольссон, Камболов, Триндаде, Кабелла (Сулейманов, 57), Ари, Намли (Игнатьев, 60).
Огоҳлантиришлар: Жирков (2), Барриос (28), Триндаде (36), Кабелла (53), Рамирес (61), Ари (89).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз