Узбек O'zbek
Ўзбекистон Кубоги. «Сурхон» «Локомотив»ни мусобақадан чиқариб юборди
Якшанба, 04 Август
3740

Ўзбекистон Кубогида яна бир чорак финалчи аниқланди. Ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилган Термизнинг «Сурхон» клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди. Термизликлар ўйин давомида камбэкни амалга оширишди.

Аввалига Жамшид Искандеров ҳисобни очганди. Жамшид 7-дақиқада гол уриб, «темирйўлчилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада эса Абдулазиз Юсуповнинг фаоллигидан сўнг Азамат Исроилов ҳисобни тенглаштирди.

82-дақиқада Абдулазизнинг ўзи гол уриб, термизликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+3-дақиқада Дарко Станоевич пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1. Шу тариқа «Локомотив» Бабаян қўл остида иккинчи кубокдан ҳам чиқиб кетди. Жамоа Лига Кубогида ҳам гуруҳдан чиқа олмаганди.

Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал
«СУРХОН» - «ЛОКОМОТИВ» 3:1
Голлар: Азамат Исроилов (39), Абдулазиз Юсупов (82), Дарко Станоевич (90+3, пен) — Жамшид Искандеров (7).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз