Узбек O'zbek
Истомин ва Забелинская олимпиада лицензияси учун 100 млн сўм билан мукофотланди
Якшанба, 04 Август
2122

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 2020 йилда Токиода ўтадиган ёзги Олимпия  ўйинларига лицензияни қўлга киритган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев иштирок этди.

Бугунги кунга келиб ўзбекистонлик спортчилар Токиода ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига 2 та ва XVI Паралимпия ўйинларига битта лицензия олишга муваффақ бўлишди. Шу муносабат билан ушбу тадбирда уч спортчимиз тақдирланди: Денис Истомин (теннис), Ольга Забелинская (велоспорт) ва Сервер Ибрагимов (Паралимпия ўқ отиш спорти) 100 млн сўмдан олишди, уларнинг мураббийларига эса 50 млн сўмдан мукофот пули берилди. Сертификатлар ва пулларни спорт фахрийлари Комилжон Худойберганов ва Василий Корбут топширишди.

“Мен учун ушбу Олимпиадага илк йўлланмани олганим жуда аҳамиятлидир. Энди Осиё ўйинлари олтин медалини Олимпиада медалига айлантириш вақти келди. Олимпиадага тайёрланишнинг энг яхши усули – турнирларда иштирок этиш ва тажриба орттиришдир. Токио Олимпиадаси мен учун учинчи Олимпиада ва эҳтимол охиргиси бўлади. Шу сабабли мен юқори кўрсаткичларга эришиш учун барча уқув ва малакаларимни намойиш этишга ҳаракат қиламан. Ўз навбатида давлатимиз ҳукуматига бундай эътибор ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, деб айтган Денис Истомин.

Ольга Забелинская ва Сервер Ибрагимов халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўраётганлари сабабли маросимда иштирок эта олишмаган. Спортчиларга аталган сертификат ва пулларни федерацияларнинг расмий вакиллари топширишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз