Узбек O'zbek
Хуанфран Дани Алвес билан жамоадош бўлди
Якшанба, 04 Август
8478

«Атлетико»нинг собиқ ҳимоячиси Хуанфран Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

34 ёшли испан «Атлетико»ни шу ёзда эркин агент сифатида тарк этган, у Мадрид жамоасида 8 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. «Реал» тарбияланувчиси бунга қадар ҳам фақат Испания клубларида – «Эспаньол» ва «Осасуна»да ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, «Сан-Паулу» якунланаётган ҳафтада бошқа бир таниқли ҳимоячи – «Барселона» ва «ПСЖ»нинг собиқ футболчиси Дани Алвес билан ҳам битим тузган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз