Узбек O'zbek
Неймар учун «ПСЖ»га «Олтин тўп» соҳиби таклиф қилинди
Шанба, 03 Август
16258

«Пари-Сен-Жермен» клуби ва Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар «Реал»га ўтиши мумкин.

Sky Sport Italia хабарига кўра, мадридликлар 27 ёшли тўпурар учун бир неча футболчилари хизматини таклиф қилмоқда. Уларнинг орасида 2018 йилги «Олтин тўп» соҳиби Лука Модрич ҳам бор.

Аввалроқ Лука Модрич 2018/19 мавсуми якуни бўйича фаолиятида еттинчи марта Хорватиянинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. 

Қишда футболчининг хизматига «Интер» жиддий қизиқиш билдирди, аммо Лука «Реал»да қолишни афзал кўрди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз