Узбек O'zbek
Швециялик афсонавий ҳужумчининг ўғли «Спартак» билан шартнома имзолади
Жума, 02 Август
2504

Швециянинг «Норчёпинг» клуби ҳужумчиси Жордан Ларссон Москванинг «Спартак» клубига ўтди.

22 ёшли футболчи «қизил-оқлар» билан 3 йиллик шартномани имзолади. У янги клубида 23-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Жорданнинг трансфери учун «Спартак» 4 миллион евро тўлади. Футболчининг ўзига йилига 1,1 млн евро маош тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Жордан Ларссон «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг, шунингдек Швеция миллий жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Ҳенрик Ларссоннинг ўғлидир.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз