Узбек O'zbek
Россия чемпионати тўпурарига АПЛ клубидан тушган таклиф рад этилди
Жума, 02 Август
4563

«Кристал Пелас»нинг «ЦСКА» ҳужумчиси Фёдор Чалов бўйича юборган таклифи рад этилди, деб хабар беради Sky Sports.

Лондон клуби 21 ёшли россиялик ҳужумчи учун 15 млн евро таклиф этганди.

Бунгача матбуотда Чаловга «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Монако», «Лацио» ва «Валенсия» каби клублар бефарқ эмаслиги ҳақида ҳам айтилганди.

Маълумот учун, Фёдор «армиячилар»нинг ўз тарбияланувчиси саналади. У асосий жамоада 2017 йилдан бери ўйнаяпти.

9-рақам эгаси ўтган мавсумда клублар миқёсида 37та ўйинда иштирок этиб, 17та гол ва 7та ассист муаллифи бўлди. У 15та гол билан Россия Премьер-лигасининг тўпурарига айланганди.

Чаловнинг «ЦСКА» билан шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз