Узбек O'zbek
Рибери фаолиятини Осиёда давом эттиради
Жума, 02 Август
6421

«Бавария»нинг собиқ яримҳимоячиси Франк Рибери араб клубларидан бирининг таклифини қабул қилган, деб ёзади Bild.

36 ёшли франциялик фаолиятини Саудия Арабистони ёки Қатарда давом эттирмоқчи.

Аввалроқ машҳур фахрийнинг хизматига «Ливерпуль», «Арсенал», «Фиорентина», «Монако» ва «Айнтрахт» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рибери шу йил ёзида «Бавария»ни эркин агент сифатида тарк этди. У 2007 йилдан бери мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз