Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарни мукофот пулларидан маҳрум қилди
Жума, 02 Август
5220

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар француз клуби томонидан мукофот пулларидан маҳрум қилинди, деб ёзади UOL.

Манбанинг хабар беришича, шартномада агар Неймар ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчилари рўйхатига кирса, 3 млн евро бонус олиши белгиланган. Аммо у жаҳон футболининг бош ташкилоти томонидан «The Best» совринига даъвогарлар ўнлигига киритилмади.

Шу билан бирга, 27 ёшли бразилияликка намунали хулқи учун тўланиши керак бўлган 2 млн евро ҳам берилмайди – у машғулотларга кечикиб келган.

Бунгача матбуотда «ПСЖ» юлдуз ҳужумчисини сотиш учун ҳар қандай вариантларни кўришга тайёрлиги, аммо унинг «Барселона»га қайтишига қарши экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Париж клубининг Каталония жамоаси билан муносабатларига дарз кетган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз