Узбек O'zbek
Неймар тузалди. У икки ой ичида илк марта жамоавий машғулотларда қатнашмоқда
Жума, 02 Август
1881

Осиёда мавсумолди турнесини ўтказаётган, айни пайтда Хитойда бўлиб турган «ПСЖ»нинг жамоавий машғулотларига ҳужумчи Неймар ҳам қўшилди.

Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, пайшанбадан бошлаб ҳимоячи Преснель Кимпембе ҳам жамоадошлари билан чекловларсиз машғулот ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар июнь ойи бошида Бразилия миллий жамоасининг Копа Америкага тайёргарлиги вақтида жароҳат олиб, Жанубий Америка чемпиони бўлиш имкониятидан қуруқ қолди. У Қатарга қарши ўртоқлик ўйинида шикастланиб, захирага ўриндиғига ўтгач йиғлаб юборган, стадионни қўлтиқтаёқда тарк этишга мажбур бўлганди.

Маълумот учун, Париж клуби эртага Франция Суперкубоги учун «Ренн»га қарши майдонга тушади. Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз