Узбек O'zbek
Мбаппе: «Неймар бўйича позициям аниқ: унинг қолишини хоҳлайман»
Жума, 02 Август
2366

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Неймарнинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолаётганига муносабат билдирди.

«У қолишини хоҳлайман. Бу ҳақдаги аниқ фикримни унга айтдим. У – жамоамизнинг муҳим аъзоси. Доим жуда зўр ўйнаган», – деган Мбаппенинг сўзларини келтирди Goal.

Килианнинг сўзларига кўра, жароҳатидан тузалиб кеча умумий гуруҳ машғулотларига қайтган Неймарнинг кайфияти яхши.

«Машғулот вақтида шу яхши шуғулланди, у спорт формасида. Қанчалик маҳоратли экани доимгидек кўриниб турди. Кеча ҳаммаси зўр ўтди. Неймарнинг кайфияти яхши. У ва Верратти муҳитни ўзгартириб юборишди. Тез-тез кулиб туришди, бу яхши», – дейди у.

Мбаппе, шунингдек, бразилиялик жамоадоши дисквалификация сабаб эртага Франция Суперкубогини ўтказиб юборишидан афсусда эканини ҳам билдириб ўтди.

Маълумот учун, «ПСЖ» эртага суперкубок ўйинида «Ренн»га қарши майдонга тушади. Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз