Узбек O'zbek
Дани Алвес «Сан-Паулу» аъзосига айланди
Жума, 02 Август
13210

Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес фаолиятини ўз ватанида давом эттиради. У эркин агент мақомида «Сан-Паулу» билан шартномага имзо чекди.

Клуб расмий сайтида билдирилишича, 36 ёшли футболчи билан келишув 2022 йил декабрига қадар мўлжаллаб тузилган.

Алвес сўнгги икки мавсумни «ПСЖ»да ўтказган, ўтган ойда Бразилия миллий жамоаси сафида Копа Америкада ғолиб чиққан эди. У фаолияти мобайнида «Ювентус», «Барселона», «Севилья» ва Бразилиянинг «Баия» клубларида ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз