Узбек O'zbek
«Бавария» Суперкубок баҳсида кучсизланган таркибда ўйнайди
Жума, 02 Август
2998

Германия суперкубоги баҳсида «Бавария»га ҳужумчи Серж Гнабри, яримҳимоячи Хави Мартинес ва ҳимоячи Люка Эрнандес ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. Буни Мюнхен клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Гнабри ва Мартинес жароҳатдан тикланаётган бўлса, Эрнандес март ойида ўтган операциядан сўнг ҳали ўйинга тайёр бўлиб улгурмаган. 

Германия Суперкубоги эртага бўлиб ўтади. Унда «Бавария»га «Боруссия Дортмунд» рақиблик қилади. Ўйин соат 23:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз