Узбек O'zbek
«Бавария» Сане билан келишиб олганини рад этди
Жума, 02 Август
1130

«Бавария» Лерой Саненинг Мюнхенга кўчиб ўтишга қарор қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Аввалроқ Kicker нашри «Манчестер Сити» ҳужумчиси ватанига қайтишга тайёрлиги тўғрисида маълумот тарқатган эди.

«Лерой Сане «Бавария»га ўтиш қарорига келгани ҳақидаги янгиликлар ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейилади немис клуби билдиришида.

Эслатиб ўтамиз, Германия чемпиони Санени ўз сафига қўшиб олишни истаётганини клуб президенти ҳам, бош мураббий ҳам матбуотга тасдиқлаган.

Бундан олдин бош мураббий Нико Ковач мазкур трансфер амалга ошиши ҳақида ишонч билан гапиргани учун «Манчестер Сити»дан узр сўраган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз