Узбек O'zbek
Алдервейрелд А Серияга ошиқмоқда, «Тоттенҳэм» харидор клуб билан савдолашяпти
Жума, 02 Август
1955

Тоби Алдервейрелд «Рома»га ўтишни хоҳламоқда, лекин «Тоттенҳэм» сўраётган нарх Рим клуби учун қимматлик қиляпти. Бу ҳақда Италияда La Gazzetta dello Sport ва Sky Sport Italia ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда. «Тоттенҳэм» 28 млн евро сўраяпти, «Рома» эса 20 миллиондан ортиқ бермоқчи эмас.

30 ёшли бельгиялик эса «бўрилар» билан битими шартларини амалда келишиб бўлган.

Шунга қарамай, «шпорлар» у билан шартномани узайтира олишларига ҳам ишонишмоқда. Амалдаги битим муддати тугашига бир йил қолди.

Corriere dello Sport`нинг қўшимча қилишича, «Рома»да марказий ҳимоя чизиғи учун Тобидан бошқа вариант ҳам бор – бу «Ливерпуль» аъзоси Деян Ловрен. Аммо у фаолияти давомида бир неча маротаба жароҳат олгани римликларнинг хавотирига сабаб бўляпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз