Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» нишонидаги футболчини «Тоттенҳэм» илиб кетмоқчи
Пайшанба, 01 Август
2973

«Спортинг» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед» нишонида бўлиб турибди.

Бироқ, 24 ёшли португалиялик футболчининг трансфери учун «Тоттенҳэм» клуби ҳам курашяпти, деб ёзади A Bola. «Шпорлар» ўз вакилларини «Спортинг» билан музокара ўтказиш учун юборишган. 

Ўтган мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 53та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол урган ва 18та голга ҳаммуаллифлик қилган. Бу кўрсаткичлар унинг кўплаб клубларнинг қизиқиш доирасига киритилишига сабаб бўлган.

Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳолаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз