Узбек O'zbek
Лукаку «Ювентус»га ўтишга рози, Дибала эса «МЮ»дан қанча маош сўраётгани маълум
Пайшанба, 01 Август
4427

«Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳужумчиларини айирбошлаши, келишувга асосан Пауло Дибала Манчестерга, Ромелу Лукаку эса Туринга кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Клублар бу борада бир тўхтамга келиб улгуришган. Инглиз клуби итальян жамоасига қанча компенсация тўлаши мумкинлиги маълум эмас.

Sky Sport Italia`нинг маълум қилишича, Лукаку «Ювентус»га ўтишга рози. Эндиликда трансфер амалга ошиши Дибалага боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Пауло бугун «Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри билан гаплашиб олиш учун Туринга келган. У шундан сўнг клубдаги келажаги бўйича бир қарорга келади.

Таъкидланишича, Дибала «Юнайтед»дан йилига камида 10 млн евро маош талаб қилмоқда.

Аввалроқ аргентиналик ҳужумчи «МЮ»га ўтишга иккиланаётгани, «Ювентус»да қолиш варианти унга кўпроқ маъқул тушаётгани хабар қилинган эди.ф

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз