Узбек O'zbek
«Бавария» Лерой Сане трансфери юзасидан расмий таклиф юборди
Пайшанба, 01 Август
2130

«Бавария» ҳамон «Манчестер Сити»дан вингер Лерой Санени харид қилишга уринмоқда.

Bild нашрининг хабар беришича, Мюнхен клуби «шаҳарликлар»га 23 ёшли германиялик футболчи трансфери бўйича биринчи расмий таклифни жўнатди.

Шу билан бир вақтда Саненинг ўзига ҳам шартнома лойиҳаси тақдим этилган. Таклиф тафсилотлари маълум эмас.

Клублар кейинги ҳафта музокаралар олиб бориши кутиляпти.

Аввалги хабарларда «Бавария» Санега ҳафтасига 220 минг евро маош белгилашга тайёрлиги, трансфер эса тахминан 100 млн евро қийматда амалга ошиши айтилган эди.

Сане трансфери ҳақида ишонч билан гапирган Ковач «Манчестер Сити»дан узр сўради

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз