Узбек O'zbek
Сардор Рашидов «Қатар СК» сафида ўртоқлик ўйинида гол урди
Чоршанба, 31 Июл
3868

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўтган ҳафта “Қатар СК” клуби аъзосига айланди.

Айни пайтда жамоа Мадридда йиғин ўтказмоқда. Бу йиғин 8 августгача давом этади. Унга қадар эса бир қатор назорат учрашувлари ўтказилади.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, бугун Доҳа клуби Испания пойтахтида маҳаллий "Интернасьонал де Мадрид" жамоасига қарши назорат ўйини ташкил этишди. Учрашувда "Қатар СК" 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмонларнинг ягона голига Рашидов муаллифлик қилган.

Сардор Рашидов: «Қатар чемпионатини соғинган эдим»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз