Узбек O'zbek
Сане трансфери ҳақида ишонч билан гапирган Ковач «Манчестер Сити»дан узр сўради
Чоршанба, 31 Июл
2246

«Бавария» бош мураббийи Нико Ковач клуб тез орада «Манчестер Сити»дан вингер Лерой Санени сотиб олишига ишонч билдириб айтган сўзлари учун «шаҳарликлар»дан узр сўради.

«Гвардиола билан гаплашиб, ундан узр сўрадим. Саненинг «Манчестер Сити» билан шартномаси борлигини биламан, шу боис клубдан ҳам мени маъзур тутишини сўрайман. Кейинги сафар ўз вақтида «тормозни босаман», – деган Ковачдан иқтибос келтирди AS.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби Леройга қизиқиш билдираётганини бундан олдин клуб президенти Ули Ҳёнесс ҳам тасдиқлаган эди. У трансфер амалга ошиши эҳтимолини паст баҳолаб, «муаммо сўралаётган суммада» эканини айтган. Унинг таъкидлашича, «Сити» сўраётган маблағ «миқдори ақлга сиғмайди».

Май ойи охирида The Guardian «Манчестер Сити» «Бавария»нинг Сане бўйича 80 млн евролик таклифини рад этгани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган ойда эса 23 ёшли хавбекнинг ўзи манкунианликлар сафида қолиш истагида экани маълум бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз