Узбек O'zbek
Роналдунинг Сеулдаги ўртоқлик ўйинида қатнашмагани «Ювентус»га 50 млн еврога тушиши мумкин
Чоршанба, 31 Июл
4662

Жанубий кореялик мухлислар «Ювентус» клуби ва Кей-лига юлдузлари ўртасида кечган ўртоқлик учрашувида (3:3) меҳмонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга тушмагани учун компенсация тўланишини талаб қилишмоқда.

26 июлда Сеулда 60 минг томошабин гувоҳлигида кечган ўйин шартларига мувофиқ, португалиялик юлдуз камида 45 дақиқа ўйнаши керак эди. Бу ҳақда учрашув рекламасида ҳам алоҳида таъкидланган. Аммо Криштиану захирада қолдирилди.

BBC`нинг хабар беришича, баъзи мухлислар юридик фирмаларга мурожаат қилишган ва умумий ҳисобда 50 млн евро ҳажмида маблағ ундиришмоқчи.

Бунгача ўртоқлик ўйини ташкилотчилари итальян клубини судга бериб улгурган эди.

Ўз навбатида, «Ювентус» Роналдунинг қатнашмаганини унда мушаклари билан боғлиқ муаммо туғилгани билан изоҳлаяпти. Хитойнинг Нанкин шаҳридан белгиланган парвоз кечиктирилгач, жамоа ўйин бошланишига бор-йўғи 5 соат қолганида Жанубий Корея пойтахтига етиб келган эди.

Ўйиндан сўнг Кей-лига раҳбарияти Роналду баҳсда иштирок этмагани учун мухлислар олдида узр сўраган эди. Лига расмийлари, шунингдек, Италия чемпионига битим шартларига риоя қилмагани учун шикоят хати ҳам юборган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз