Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарни «Барселона»дан ташқари ҳар қандай клубга сотишга тайёр
Чоршанба, 31 Июл
6997

«ПСЖ» Неймар трансфери бўйича ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёр, фақат битта истисно бор – Париж гранди ҳужумчининг «Барселона»га қайтишини хоҳламаяпти. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, «ПСЖ» раҳбарияти Неймарнинг Каталонияга қайтишига тақиқ қўйган. Бунга сўнгги вақтларда Франция ва Испания чемпиони ўртасидаги муносабатлар совуқлашгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, француз клуби «Барселона» билан нафақат Неймар, балки бошқа ҳар қандай масала юзасидан ҳам музокарага киришишдан бош тортишни мўлжаллаяпти. 

Аввалроқ «ПСЖ»дагилар 27 ёшли футболчининг нархини туширишга тайёрлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Клуб бунгача 300 млн евро сўраётган бўлса, эндиликда Неймарни 180 млн евро эвазига қўйиб юборишга рози экани айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз