Узбек O'zbek
Почеттино: «Тоттенҳэм»нинг трансферларига мен жавоб бермайман»
Чоршанба, 31 Июл
1482

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино клубнинг трансфер сиёсатига аралашмаслигини маълум қилди.

«Мен масъул эмасман. Қўл остимдаги футболчилар билан боғлиқ вазият бўйича ҳеч нарса билмайман. Мен бор-йўғи уларга мураббийлик қилиб, бор салоҳиятларини рўёбга чиқаришларига уриняпман холос. Футболчи сотиш ёки сотиб олиш, шартномаларни узайтириш ёки узайтирмаслик каби масалалар менинг қўлимда эмас. Буларни клуб, [президент] Дэниэл Леви ҳал қилади.

Таъкидлаганимдек, мен футболчилар билан боғлиқ индивидуал масалаларга аралашмайман. Мен машғулот ва ўйинлар стратегияси, услубият, футболимиз фалсафаси каби йўналишларда бош раҳбарман. Бошқа соҳаларда эса...Мен мураббийман холос. Клуб мени қайси футболчилар билан таъминлаган бўлса, мен ана шу таркибдан мамнун бўламан», – деган Почеттинонинг сўзларини келтирди The Telegraph.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финалчиси кеча Мюнхенда ўтаётган «Audi Cup» мусобақаси ярим финалида «Реал»ни енгиб (1:0), финалга чиқда. «Шпорлар» бугун Тошкент вақти билан соат 23:30да турнир бош соврини учун мезбон «Бавария»га қарши майдонга чиқади.

Почеттино: «Бэйл? Бошлиғим у ҳақда ҳеч нарса демади»
Почеттино: «ЕЧЛда чемпион бўлганимизда истеъфо бериш ҳақида ўйлаб кўрган бўлардим»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз