Узбек O'zbek
ФИФАнинг «The Best» совринига даъвогар футболчилар ўнлиги эълон қилинди
Чоршанба, 31 Июл
7603

ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди.

2019 йилги «The Best» мукофотини олишга қуйидаги футболчиларнинг номзодлари илгари сурилган: Криштиану Роналду, Маттейс де Лигт (иккиси – «Ювентус»), Френки де Йонг, Лионель Месси (иккиси – «Барселона»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Эден Азар («Реал»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Садьо Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк (учаласи – «Ливерпуль»). 

Номзодлар 2018 йил 16 июлдан 2019 йил 19 июлгача бўлган даврдаги натижаларга қараб танлаб олинган.

ФИФА йил лауреатларини 23 сентябрь куни Миландаги «Ла Скала» опера театрида ўтадиган тантанали маросимда эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда «Энг яхши» мукофоти «Реал» яримҳимоячиси Лука Модричга топширилган эди.

Аввалроқ ФИФА 2019 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун даъвогарлар ўнлигини ҳам эълон қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз