Узбек O'zbek
Audi Cup. «Бавария» «Фенербаҳче»ни бешта тўп фарқи билан енгиб, финалга чиқди
Чоршанба, 31 Июл
1743

«Аudi Cup» ярим финалида Мюнхеннинг «Бавария» клуби Истанбулнинг «Фенербаҳче» жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди ва финалга йўл олди.

«Альянц Арена»да ўтказилган баҳс майдон эгаларининг йирик 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар таркибида Томас Мюллер ҳет-трик қайд этган бўлса, Р.Санчеш, Л.Горетска ва К.Команлар бир мартадан ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Турк жамоасидан ягона тўпни М.Крузе киритди.

Финалда Нико Ковач шогирдлари «Реал»ни минимал ҳисобда мағлуб этган (0:1) «Тоттенҳем» билан рўбарў келишади.

Учинчи ўрин учун кечадиган «Реал» – «Фенербаҳче» ва финалдаги «Тоттенҳэм» – «Бавария» ўйинлари бугун бўлиб ўтади. «Альянц Арена»даги ўйинларнинг дастлабкиси Тошкент вақти билан соат 21:00да, ҳал қилувчи ўйин 23:30да бошланади.

Audi Cup. Ярим финал
Бавария – Фенербаҳче – 6:1 (5:0)
Голлар: 1:0 – Саншеш (22), 2:0 – Горетцка (28), 3:0 – Мюллер (31), 4:0 – Коман (40), 5:0 – Мюллер (44), 6:0 – Мюллер (58), 6:1 – Крузе (64).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз