Узбек O'zbek
Аргентинани Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ким бошқариши маълум
Чоршанба, 31 Июл
4691

Лионель Скалони Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида 2022 йилгача қоладиган бўлди.

41 ёшли мутахассис терма жамоани 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал баҳсларига тайёрлайди. Бу ҳақда Аргентина футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Мураббий билан тузилган аввалги битим муддати тугаш арафасида эди. Маълум бўлишича, Скалонининг ўз лавозимида қолишига терма жамоа директори Сезар Луис Менотти хайрихоҳлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли мутахассис Аргентина миллий жамоасини 2018 йил августидан буён бош мураббий сифатида бошқармоқда. У мазкур термага 2017 йил ёзида ўша вақтдаги бош мураббий Хорхе Сампаолига ёрдамчи сифатида келган, ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан кейин дастлаб йил охиригача вақтинчалик бош мураббий бўлиб, сўнг шартнома Копа Америка якунига қадар узайтирилган эди.

Аргентиналиклар шу ой бошида Бразилия майдонларида якунига етган Америка Кубогида учинчи ўринни қўлга киритишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз