Узбек O'zbek
Алишер Усманов машҳур футболчи ҳақидаги фильм учун 100 миллион рубль берди
Чоршанба, 31 Июл
8035

Россиялик тадбиркор Алишер Усмановга тегишли бўлган «Искусство, наука и спорт» жамғармаси «Лев Яшин. Орзудаги дарвозабон» фильмига ҳомийлик қилди. 

«РБК-Спорт» хабарига кўра, жамғарма вакиллари фильм ижодкорлари билан боғланиб, 100 миллион рубль (тахминан 1,5 миллион доллар) беришган.

Продюсер ва сценарийчи Олег Капанец сўзларига кўра, фильмни суратга олишга 360 миллион рубль (тахминан 5,5 миллион доллар) сарфланади.

Лев Яшин собиқ СССР миллий жамоаси ва «Динамо Москва» клубининг афсонавий дарвозабони ҳисобланади. У 1990 йили 61 ёшида вафот этган. 1963 йили France Football нашрининг «Олтин тўп» соврини билан тақдирланган. Яшин ҳақидаги фильм октябрь ойида, унинг 90 йиллик юбилейи арафасида экранларга чиқади.

Алишер Усманов «Динамо Москва» клубига ёшлигидан мухлислик қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз