Узбек O'zbek
Роналду Неймарнинг «Барселона»га қайтиши эҳтимолини баҳолади
Сешанба, 30 Июл
11829

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «ПСЖ»даги ҳамкасби Неймарнинг «Барселона»га ўтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Мен Неймарни «Барселона»да кўряпманми? У – жуда зўр футболчи. У билан муносабатларимиз жуда яхши. Ҳозир уни турли клубларга ўтиши ҳақида ёзишяпти. Аммо, ўйлашимча, у «ПСЖ»да қолса керак.

Агар Неймар жамоасини ўзгартиришни хоҳласа, ўзини бахтли ҳис қила оладиган ва ўзининг энг зўр ўйинини намойиш қила оладиган жамоага ўтиши керак. Унга ҳеч қачон жароҳат олмаслигини тилайман», – деди Роналду Marca`га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Неймар собиқ жамоасига қайтиш истагида. Каталонияликлар ҳам парижликларга 100 млн евро ва икки футболчисини беришга рози. Ҳозир у май ойи охирида Бразилия миллий жамоаси машғулотларида олган жароҳатидан даволаняпти ва Франция чемпионатининг дастлабки турларида майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, 2018/2019 мавсумида Неймар «ПСЖ»нинг 28та ўйинида қатнашди ва 23 та гол уриб, 13 та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ «ПСЖ» унинг трансфер нархини пасайтиргани маълум бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз