Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарнинг нархини туширди
Сешанба, 30 Июл
10879

«Пари Сен-Жермен» клуби ёзги трансферлар ойнаси якунига қадар Неймардан қутулишни мақсад қилган.

Sport.es нашрининг хабар беришича, молиявий фейр-плей туфайли парижликлар жамоаси раҳбарияти Неймарнинг нархини туширишига тўғри келмоқда. Аввалроқ «ПСЖ» бразилияликни 300 млн евродан камига қўйиб юбормаётган бўлса, эндиликда унинг нархини деярли 2 баробарга пасайтириб, 180 млн еврога баҳоламоқда. Французлар битимга бошқа футболчилар қўшилишини хоҳламашмаяпти ва фақат трансфер пулларини исташмоқда.

Неймар учун асосий даъвогар унинг собиқ жамоаси «Барселона» бўлиб турибди. Хабар қилинишича, форварднинг яқинлари унинг Каталония клубига қайтишига ишонишмоқда. 

27 ёшли ҳужумчи «ПСЖ» сафига «Барселона» дан 2017 йил ёзида рекорд сумма – 222 миллион евро эвазига ўтган эди. Бунгача унга «Ювентус» ва «Реал» ҳам қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз