Узбек O'zbek
Неймардан жинсий зўравонлик айблови олиб ташланди
Сешанба, 30 Июл
2740

Жинсий тажовузда гумонланаётган Неймарга нисбатан расмий айблов илгари сурилмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда UOL Esporte.

Нашрнинг ёзишича, Бразилиянинг Сан-Паулу штати полицияси текшируви давомида футболчи жиноят содир этганига доир далиллар топилмаган; уни айблаб ариза берган қиз тергов мобайнида бир-бирига зид кўрсатмалар берган.

Шу тариқа, Неймардан барча гумонлар олиб ташланди ва иш судга оширилмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Криштиану Роналду ҳам шу каби айбловлардан халос бўлган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз