Узбек O'zbek
Месси ва Суареснинг автомобилида бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатилди
Сешанба, 30 Июл
1860

Номаълум шахслар телефон орқали Месси ва Суареснинг автомобилида бомба борлиги ҳақида полицияга хабар беришган.

Шу кунларда ҳар иккала футболчи Ибица оролида дам олмоқда. Уларнинг автомобиллари эса Барселонанинг «Эл-Прат» аэропортида тураргоҳида қолдириб кетилган.

Полиция автомобилларни текшириб, ҳеч қандай бомба йўқлигини аниқлаган. Ҳозирда «телефон ҳазилкашлари» қидирувга берилган, деб ёзади Mundo Deportivo.

Қайд қилиш жоизки, Суарес 31 июль куни, Месси эса 4 август куни «Барселона» машғулотларига қайтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз