Узбек O'zbek
Верратти Неймар ҳақида: «Агар у кетишни хоҳласа, клуб уни қўйиб юбориши керак»
Душанба, 29 Июл
2027

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси  Неймар жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Менда у билан кўп гаплашишга имкон бўлмади. Ўйлашимча, у жароҳат туфайли Америка Кубогини ўтказиб юборгани учун қийин дамларни ўтказди. Унинг шахсий ҳаёти ҳақида кўп гапирилаётгани ҳам унга оғир бўлмоқда. Мен у кетмоқчи эканлиги ҳақида гапирганини ҳеч қачон эшитмаганман. 

Футболчи клубни чиндан тарк этишни хоҳласа, клуб уни қўйиб юбориши керак. Клуб ва футболчи ўртасида ҳамкорлик бўлса-да, кетишни истаган футболчига қаршилик қилиш тўғри келмайди»,- дея Верраттининг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз