Узбек O'zbek
Учта сариқ карточка олган Сампаоли тарихга кирди
Душанба, 29 Июл
4157

Аргентина миллий жамоаси собиқ мураббийи Хорхе Сампаоли футбол тарихига кирди. Айни дамда «Сантос»да ишлаётган мураббий учта огоҳлантириш учун дисквалификация қилинган футбол тарихидаги илк мураббийга айланди.

ФИФАнинг олдинги қоидаларига кўра мураббийлар қизил карточка олсагина дисквалификация қилинарди. Янги қоидада эса мураббийлар ҳам худди футболчилар каби сурункали сариқ карточкалар учун ҳам дисквалификацияга учраши мумкин.

Бразилия чемпионати доирасидаги «Аваи»га қарши ўйинда Сампаоли ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва бу унинг чемпионат доирасидаги учинчи сариқ карточкаси бўлди. Шу боис мураббий «Гойяс»га қарши кейинги тур ўйинини ўтказиб юборади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз