Узбек O'zbek
Сардор Рашидов Қатар чемпионатига қайтди
Душанба, 29 Июл
6592

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов Португалиянинг «Насьонал» клубини тарк этди.

28 ёшли футболчи Қатарнинг энг кучли клубларидан бири «Қатар СК» билан шартнома имзолади.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган ушбу футболчи янги жамоасида 7-рақамлида футболкада тўп суради. 

Қатарликлар клуби ҳозирда Испанияда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Рашидов бугун Испанияга учади ва йиғинга қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов 2015-2017 йилларда Қатарнинг яна бир клуби «Ал-Жаиш» сафида ўйнаган эди. 2017-2019 йилларда Тошкентнинг «Локомотив» клуби аъзоси бўлган футболчи 2019 йил январида Португалия чемпионатига йўл олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз