Узбек O'zbek
Патрис Эвра фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Душанба, 29 Июл
1764

Франциялик чап қанот ҳимоячиси Патрис Эвра 38 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади, деб хабар беради Squawka.

Футболчи фаолияти давомида кўплаб клубларда ўйнади. Унинг 8 йиллик қисмини «Манчестер Юнайтед»да ўтказди. Кейинчалик «Ювентус» таркибида тўп тепди.

Эвра умумий ҳисобда 733та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган. Франция миллий жамоаси таркибида 81та ўйинни ўтказган.

У Англиянинг 5 карра чемпиони, Италиянинг 2 карра чемпиони, «Манчестер Юнайтед» таркибида Чемпионлар Лигаси ғолиби ва клублараро жаҳон чемпионати ғолиби саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз