Узбек O'zbek
Азар таътилда ортиқча вазн тўплади
Душанба, 29 Июл
4466

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар таътилдан кейин клуб қароргоҳига борди.

Журналист Диего Торрес Романо хабарига кўра, бельгиялик футболчи 7 кг ортиқча вазн билан келган. 

Азар жамоанинг «Бавария», «Арсенал» ва «Атлетико»га қарши мавсумолди ўйинларида қатнашган ва мухлислар уни семириб кетганини ижтимоий тармоқларда муҳокама қилишган эди. «Реал» бу беллашувларнинг 2тасида ютқазди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Азар учун «Челси»га 100 миллион евро тўлади ва у билан 2024 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади. Бельгиялик ҳужумчи «Челси» таркибида 2012-2019 йиллар давомида ўйнаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз