Узбек O'zbek
Зидан 3:7 ҳақида: «Ишонаман, «Реал» яхши мавсум ўтказади»
Шанба, 27 Июл
6657

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасидаги Атлетико»га қарши ўйиндан сўнг (3:7) ўз фикрларини билдирди.

«Энди биз бошқача ўйнаймиз. Ишончим комил, «Реал» яхши мавсум ўтказади. Бугунги натижадан қониқмадим, лекин жамоа яхши ўйнади. Мағлубият ёқимсиз, аммо ундан тушкунликка тушганим йўқ.

8-дақиқага келиб иккита гол ўтказиб юбордик. «Атлетико»дан еттита гол ўтказиб юбориш бу жуда ёмон нарса. Тан олиш керак, бугун рақиб ҳар жабҳада биздан устун бўлди»,- дейди Зидан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз