Узбек O'zbek
Миранда Хитой клубига ўтди
Шанба, 27 Июл
1951

Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клуби «Интер» ҳимоячиси Жоао Миранда трансферини эълон қилди.

ОАВ маълумотига кўра, Миранданинг янги клубидаги маоши йилига 5 млн еврони ташкил этади.

Жоао «Интер» сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келади. 34 ёшли бразилиялик футболчи турли йилларда Бразилиянинг «Сан-Паулу» ва «Коритиби» клубларида, шунингдек Франциянинг «Сошо» ва Испаниянинг «Атлетико» клубларида тўп сурган. 

Ўтган мавсумда Миранда «Интер» сафида барча турнирлар доирасида 20 учрашувда майдонга тушган. 

«Цзянсу Сунин» Хитой Суперлигасида айни вақтда олтинчи ўринда бормоқда. 19 турдан кейин Космин Олэрою жамоаси 26 очко тўплаган (7 ғалаба, 5 дуранг, 7 мағлубият).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз