Узбек O'zbek
Кореялик мухлислар Роналду майдонга тушмагач, «Месси» деб қичқиришди
Шанба, 27 Июл
11106

Туриннинг «Ювентус» клуби Жанубий Кореяда К Лига юлдузлари жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Сеулда ўтган ўйинга (3:3) 62 минг мухлис тушди ва маҳаллий мухлислар туринликлардан хафа бўлишди.

Аввалига «Ювентус» маҳаллий мухлислар билан суратга тушиш сессиясини бекор қилди. Мухлисларнинг асосий норозилиги эса «Юве»нинг асосий юлдузи Криштиану Роналду майдонга тушмагани бўлди. Ташкилотчилар Роналду майдонга тушишини айтишганди, аммо португалиялик ҳужумчи бир дақиқа ҳам ўйнамади.

Аввалига таблода Роналдунинг расмини кўрган кореялик мухлислар ҳуштакбозлик қилишди, кейинроқ эса улар «Месси» деб бақиришди. Етмаганига «Ювентус»га гол урган кореяликлар Роналдунинг усулида голларини нишонлаб, уни тролл қилишга ҳам улгуришди.

К Лига юлдузлари ҳамда «Ювентус» ўртасидаги ўйин учун чиқарилган энг қиммат чипта 320 доллар бўлиб, бундай чипталар туринликлар захира ўриндиғи атрофидаги жойларга сотилган. Роналду бутун ўйин давомида захирада ўтирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз