Узбек O'zbek
Бэйл Хитой чемпионатига йўл олади
Шанба, 27 Июл
11191

Яримҳимоячи Гарет Бэйл «Реал»дан кетишга яқин.

Marca хабарига кўра, уэльслик футболчи Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клуби билан музокараларни якунламоқда. У яқин орада 3 йиллик шартномани имзолайди. Маоши эса йилига 22 миллион еврони ташкил қилади.

Бэйл трансфери учун «Реал»нинг қанча маблағ олиши маълум эмас. Аввалроқ бу қийматнинг 20 миллион евро экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

30 ёшли Бэйл бош мураббий Зинедин Зиданнинг режаларидан ўрин олмаган. Ўтган мавсумда Бэйл Примера доирасида 29та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз