Узбек O'zbek
Почеттино «Манчестер Юнайтед»дан узр сўради
Жума, 26 Июл
8872

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га (1:2) қарши баҳсдан сўнг баёнот берди.

Аргентиналик мутахассис шогирдларининг жуда қўпол ўйини учун рақибдан узр сўради.

«Ўйиндаги воқеалардан норозиман. Футболчиларим номидан рақибдан узр сўрайман. Бу футбол. Ишонинг, футболчиларимнинг нияти бундай эмасди... 

Тайёргарлик жараёнида баъзан тажовузкор, ҳиссиёт билан ўйнашга тўғри келади. Аммо асосий эътибор жисмоний ҳолатга ва тактикага қаратилади. Аммо бу ҳолат мени қониқтирмади. Бейи жароҳат олди, бундан афсусдаман», — деб Почеттино сўзларини келтирмоқда Reuters.

«Манчестер Юнайтед» турнир доирасидаги навбатдаги ўйинни 3 август куни «Милан»га қарши ўтказади. «Тоттенҳэм» эса 4 август куни «Интер» билан ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз